Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, жорий йилнинг 11 мартидан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 503 сўм 92 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 6 сўм 45 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 12 499 сўм 66 тийинга баҳоланиб, 1 сўм 37 тийинга қимматлашди.
Рубль курси кечагига нисбатан 20 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 142 сўм 09 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.