Ўзбекистонда долларнинг курси кўтарилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, жорий йилнинг 10 мартидан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 497 сўм 47 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 6 сўм 82 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 498 сўм 29 тийинга баҳоланиб, 14 сўм 96 тийинга арзонлашди.

Рубль курси кечагига нисбатан 1 сўм 37 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 141 сўм 89 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг