Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайди
Жамият
−
05 Апрель 2022
18519Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 5 апрел амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар қиймати 23,43 сўмга тушиб, расмий курс 11 385,07 сўм этиб белгиланди.
Сўм еврога нисбатан яна мустаҳкамланди. 1 евро 61,09 сўмга арзонлаб, 12 499,67 сўм этиб белгиланди.
Рубль курси эса кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 0,19 сўмга қимматлаб, 137,07 сўмни ташкил этмоқда.