Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
16 Август 2024 19544 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,95 сўмга ошди ва 12 658,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 19,10 сўмга тушиб, 13 911,14 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,39 сўмга юқорилаб, 142,21 сўмни ташкил этди.