Ўзбекистонда доллар курси пасайди
Жамият
−
25 Февраль 2021 25350 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 26 февралдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 538 сўм 53 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 15 сўм 81 тийинга арзонлашди.
1 евро курси 12 879 сўм 14 тийинга баҳоланиб, 41 сўм 90 тийинга қимматлашди.
Рубль курси кечагига нисбатан 12 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 143 сўм 31 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь