Ўзбекистонда доллар курси ошди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 30 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади. 

Унга кўра, долларнинг расмий курси 59,71 сўмга ошиб, 10 860,25 сўмни ташкил қилди.

Евро эса сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 19,34 сўмга арзонлаб, 11 414,12 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 8,55 сўмга қимматлаб, 212,43 сўмни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

рубль доллар евро валюта

Баҳолаганлар

1591

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг