Ўзбекистонда декабрь ойининг иккинчи ярмида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Жамият

image

Ўзгидромет декабрнинг иккинчи ярмига оид дастлабки об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Унга кўра, 11-13 декабрь кунлари кузатилган кучли совуқлардан сўнг Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.

14 декабрда кечаси -8/-13 даража, шимолда -15/-17 даража совуқ бўлади, кундуз куни эса ҳаво 0-5 даражагача исийди.

15-17 декабрь кунлари ҳарорат кечалари 0/-5 даража совуқ, баъзи жойларда 2 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 4-9 даражадан 0-5 даража илиққача ўзгаради.

14-17 декабрь кунлари даврида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 16 декабрда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Пойтахтимизда 14-15 декабрь ва 17 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 16 декабрда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечалари -11/-13 даража совуқдан 0/-2 даража совуққача кўтарилади, кундуз кунлари 14 декабрда 1-3 даража илиқ, 15 декабрда 4-6 даража илиқ, 16 декабрда 0-2 даража илиқ, 17 декабрда 2-4 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин.

Шунингдек, 18-31 декабрь кунларига оид Ўзбекистон бўйича дастлабки об-ҳаво прогнози ҳам тақдим этилди.

19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда марказий вилоятларда ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, декабрь ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда (1-2 кун) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 18 декабрда кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 19-20 декабрда кечаси -3/-2 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлиши кутиляпти.

21-31 декабрда ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқдан -3/-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиқдан 7-12 даража илиққача, шимолда кечалари 0/-5 даража совуқдан -10/-15 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиқдан -2/-7 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ойлик об-ҳаво прогнозлари мунтазам равишда 2-6 кунлик прогнозлар билан янгиланиб борилиши эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг