Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Бу қизиқ 7563
image
-

Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 11 июнь ва 12-13 июнь — дам олиш кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 35-37° ни, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41-43° гача ни ташкил этади.

Дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1-2° га кўп бўлади ва 33-36° ни, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-40° ни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучаяди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 277
Рейтинг: 3.1
t
×