Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати исиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

23-25 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 25 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0-5 даража  илиқ, кундузи 7-12 даража  илиқ; 24 декабрда кечаси 2-7 даража  илиқ, кундузи 10-15 даража  илиқ; 25 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 декабрда 0-5 даража  илиқ, 24-25 декабрда 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Қашқадарё, ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-24 декабрда 2-7 даража илиқ, 25 декабрда 5-10 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0-5 даража  илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 24-25 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 24 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон дам олиш кунлари Ўзгидромет ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг