Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво +13 даражагача исийди
Бу қизиқ
−
23 декабр 2022 9648 1 дақиқа
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин.
Эртага, 24 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради, якшанба куни эса республика ҳудудидан совуқ ҳаво чекина бошлайди ва кундуз куни ҳаво 7-10 даража илиқгача, жанубда 11-13 даража илиқгача исийди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август