Ўзбекистонда чиқиндидан дори воситаси ишлаб чиқариш технологияси кашф қилинди
Саломатлик
−
19 Апрель 2023
8911Ўзбекистонда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тиббиёт учун магний сульфат ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси бошқарма бошлиғи Феруза Каримова маълум қилди.
Унга кўра, тиббиёт соҳасида яна бир неча янгиликлар жорий қилинган. Жумладан, Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий техник маркази “Урофлоуметр УФМ-01” тиббий ускунасини ишлаб чиқарган.
Бундан ташқари, академия масъули Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида Дерматология клиник амалиётида қўллаш учун лазер технологиялари ва УБ-ёруғлик манбалари асосидаги фототерапевтик қурилманинг янги авлоди ишлаб чиқилганини айтди.
“Мазкур фототерапевтик қурилмадан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тери-таносил клиник касалхонасида ҳамда хусусий клиникада витилиго ва псориаз кассаликларининг айрим шаклларини даволашда қўлланилди. Олинган натижаларга кўра, витилиго билан оғриган беморларни даволаш жараёнида репигментация кузатилган. Псориаз касаллигида эса элементларнинг (папула, пилакча) эрта сўрилиши кузатилган”, дейди у.
LiveБарчаси