Ўзбекистонда болалар учун 200 минг сўмдан тарқатиляптими? Расмий изоҳ берилди

Жамият

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президенти томонидан 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан пул берилиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров мазкур хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

“Ижтимоий тармоқларда [фарзандларга] пул тарқатилаётган экан деган ёлғон хабар тарқатиляпти. Фуқароларимиз “Халқ банки” кассаларига бориб, шу маблағлар берилиши керак экан, деб талаб қилишяпти. Бу хабар – ёлғон. Қарорда белгиланган тоифаларга, белгиланган миқдорда пуллар тарқатиб берилади”, дейди Абдулазиз Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Унга кўра, ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

•  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
•  Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан берилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

673

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг