Ўзбекистонда болалар иштирокидаги ЙТҲлар ҳам, қурбонлар ҳам ортган

Жамият

image
Хоразмдаги мудҳиш ЙТҲда 4 нафар ўқувчи ҳалок бўлди north_east

Хоразмдаги мудҳиш ЙТҲда 4 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 25,3 фоизга, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида доирасида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, мактабларга элтувчи йўлларда пиёдалар учун светофорларни чақирув мосламасига эга бўлган 185 та замонавий пиёдалар ўтиш жойлари етишмайди.

“Пиёдалар йўлакчалари ташкил этилмагани ва ёритилмагани сабабли эрта тонгда ёки тунги вақтларда вояга етмаган пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш имконияти чекланмоқда”, дейди Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров.

Таъкидланишича, 2731 жойда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини сунъий ёритиш зарур.

Шунингдек, мактабларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Ҳали-ҳануз бу йўналишда алоҳида дарслар ташкил этилмаган. Дарслар фақат бошқа фанлар ҳисобидан, етарли малакага эга бўлмаган ўқитувчилар томонидан олиб борилмоқда.

2021 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 25,3 фоизга, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг