Ўзбекистонда бир кунда икки киши коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
30 Март 2021
8657Жорий йилнинг 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82 682 (+146) нафарни ташкил этмоқда. Шу куни Ўзбекистонда ушбу касалликка чалинган икки нафар бемор вафот этди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Андижон вилоятида;
- 3 нафари Бухоро вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 2 нафари Сирдарё вилоятида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 1 нафари Фарғона вилоятида;
- 1 нафари Хоразм вилоятида;
- 19 нафари Тошкент вилоятида;
- 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар;
- Бухоро вилоятида 6 нафар;
- Жиззах вилоятида 2 нафар;
- Тошкент вилоятида 22 нафар;
- Тошкент шаҳрида 101 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80799 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1255 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси