Ўзбекистонда беш ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди

Жамият 17000
image

Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 85 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг 2021 йилнинг январь-май ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ҳисоботида айтилган.

Жорий йилнинг беш ойида 85794 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Буларнинг:

•  25059 донаси Cоbalt;
•  11130 донаси NexiaT-250;
•  16848 донаси Lacetti-Gentra; 
•  22799 донаси Damas;
•  4942 донаси Spark;
•  5016 донаси Labo.

Шунингдек, январь-май ойида 323 дона автобус (ўтган йилгига нисбатан 27,9 фоизга кам), 173 дона трактор (ўтган йилгига нисбатан 72,2 фоизга кам), 283 дона култиватор ва ер юмшаткич ишлаб чиқарилган.

Юлдуз Абдурашидова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 645
Рейтинг: 3
t
×