Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш кўпайди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон корхоналари томонидан 314,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди. 

Шунингдек, қўмита томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида айрим турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди. Унга кўра:

• Ушбу вақт давомида Ўзбекистонда 815,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга ошган. 

• 99,5 минг дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 75 мингтага ёки 43 фоизга пасайган.

• 7 млн 322 минг тонна тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 709 минг 9 донага кам.

Хабарга кўра, бугунги кунда республикада 93,9 мингта саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг16,9 мингтаси Тошкент шаҳрига, 10,3 мингтаси Фарғона вилоятига, 9,6 мингтаси Тошкент вилоятига, 9,6 мингтаси Андижон вилоятига ва 8,2 мингтаси Самарқанд вилоятига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг