Ўзбекистонда баъзи аёллар эркаклардан ҳам яхши ўйнаяпти – Равшан Эрматов

Спорт

image

Хабарингиз бор, аввалроқ, бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида ЎФАнинг янги биринчи вице-презтиденти Равшан Сайфуддинович Эрматов иштирокида ОАВ вакиллари учун Матбуот анжумани бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Матбуот анжуманида иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, энди натижа сўрашдан олдин ЎФА томонидан аввало мураббийларга барча шароит яратилади. 

“Январ ойида Олимпия терма жамоамиз Токио Олимпиадасига йўлланма олиш учун Осиё чемпионатида кураш олиб боради. Ноябрь ойида U-19 терма жамоамиз Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Сентябрь ойида U-16 терма жамоаси ҳам саралшада ўйнайди. Бу саралашга Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2022 саралашини бошлайди. Ҳар бир терма жамоа мураббийлари билан суҳбатлашдик ва уларга керакли шароитлар яратиб берамиз. Олдин уларга шароит яратиш керак кейин натижа талаб қиламиз.

Футзални олдингидек савияга олиб чиқиш устида иш олиб боряпмиз. Мана аёллар футболи ҳам йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Шуни тан олиш керак, баъзи аёллар эркаклардан ҳам яхши ўйнайдиган бўлиб кетди”, дея таъкидлади Равшан Эрматов.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Равшан Эрматов

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг