Ўзбекистонда айрим ёшлар “права”га бепул ўқитилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги раҳбарларининг республикамиз ёшларига қўшма мурожаатномаси тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи ”Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизматига таяниб, “Халқ сўзи online” хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3983

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made