Ўзбекистонда аёллар энг кўп харид қиладиган автомобиллар қайси?

Технология 16835
image

Бугунги кунда Ўзбекистон йўлларида автомобиль бошқариб кетаётган кўплаб аёлларни учратиш мумкин. “UzAuto Motors” Ўзбекистонда аёллар энг кўп қандай автомобиль сотиб олиши тўғрисидаги маълумотни тақдим этди. 

2020 йилдан 2021 йилнинг шу вақтига қадар аёллар томонидан жами 45 562 дона автомобиль сотиб олинган бўлиб, умумий 14 фоизни ташкил этади. Ушбу статистика юқоридаги вақт оралиғида имзоланган шартномалар асосида шакллантирилган.

Аёллар томонидан сотиб олинган автомобиллар TOP-3 лигининг биринчи поғонасини Chevrolet Cobalt эгаллаб турибди. Аёллар томонидан ушбу автомобилнинг 11 036 донаси сотиб олинган. Бу харид қилинган Cobalt автомобиллари умумий сонининг – 11 фоизини ташкил этади. 

Кейинги ўринни Chevrolet Nexia-3 эгаллади. Машина 9 889 дона сотув билан 16 фоиз кўрсаткич қайд этган. Chevrolet Lacetti — 13 фоиз, 8309 дона автомобиль сотуви билан рейтингда учинчи ўринни эгаллади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 841
Рейтинг: 3
t
×