Ўзбекистонда автомобиль импорти учун бож 2 баравар пасайтирилади

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев автомобилсозлик саноатига бағишланган йиғилишда шундай топшириқ берди.

Йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

“Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда”, деган Президент Шавкат Мирзиёев. 

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

•    таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;

•    23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;

•    336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1765

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг