Ўзбекистонда автомобиль экспорти қарийб 85 млн долларга ошди

Технология

image

Ўзбекистонда енгил автомобиль экспорти қарийб 85 миллион АҚШ долларига ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди

Унга кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида хорижий давлатларга қиймати 134,9 миллион АҚШ долларига тенг енгил автомобиль экспорт қилинган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84,6 миллион АҚШ долларига  ошган. 

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:

  • Қозоғистон — 127,1 млн;
  • Афғонистон — 2,7 млн;
  • Украина — 2,3 млн;
  • Қирғиз Р. — 1,0 млн;
  • Россия — 955,9 минг;
  • Озарбайжон — 444,7 минг; 
  • Тожикистон — 339,1 минг АҚШ доллари.

Жорий йилнинг май ойида хорижий давлатларга қиймати 22,5 миллион АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг