Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

Жамият

image

2022 йилда Жиззах вилоятида атом электр станцияси учун иккита энергоблокдан иборат мажмуа қурилиши бошланади. Ушбу лойиҳани амалга оширишда “Росатом” иштирок этади. Бу ҳақда “Sputnik” ёзмоқда

Евросиё тараққиёт банкининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлар орасида ўзининг энергетика соҳаси учун энг кўп сармоя жалб қилган мамлакатдир. 

Кўп томонлама тараққиёт банклари (КТБ) Ўзбекистон энергетика соҳасига 4,7 миллиард доллар сармоя киритган, бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Евроосиё тараққиёт банки ҳисоботига кўра, минтақанинг сув-энергетика комплексига (СEС) КТБ инвестицияларининг 46,3 фоизи республика ҳиссасига тўғри келади.

Атом лойиҳаси

Ўзбекистон ва Россия ўртасида АЭС қуриш ниятлари бўйича музокаралар 2018 йил апрелида маълум бўлган эди. Ўша йилнинг сентябрь ойида томонлар келишувга эришдилар – “Росатом” ҳар бири 1,2 ГВт қувватга эга иккита блокни қуриш мажбуриятини олди.

АЭС қурилиши учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида, Қозоғистон билан чегарадан унчалик узоқ бўлмаган жой танланди. Қурилиш Россия томонидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон атом электр станциясини ишга тушириш ҳисобидан энергия тақчиллигини қоплаш, шунингдек, 3,7 миллиард куб метрга яқин газни тежашни режалаштирмоқда. Бунинг учун ёқилғи, катта эҳтимол билан, маҳаллий манбалар ҳисобидан таъминланади – Ўзбекистон уран қазиб олувчи етакчи бешталикка киради.

Энергетика вазири Алишер Султонов 2020 йилда атом энергетикасининг экологик тозалиги, шунингдек, танланган турдаги ВВEР-1200 реакторларининг хавфсизлигини таъкидлаган. Экология ва энергетика соҳасидаги бошқа мутахассислар ҳам АЭСларнинг Ўзбекистон учун аҳамияти ва фойдаси ҳақида гапириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ўз навбатида Қозоғистон аҳолисининг вакиллари Ўзбекистондаги бўлажак атом электр станциясидан хавотирда эканликларини маълум қилиб, митингга чиққанди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

800

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг