Ўзбекистонда апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?
Жамият
−
30 Март
24769Жорий йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даражагача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража атрофида бўлади.
Ушбу даврда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Текислик ҳудудларда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 2-3 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Апрель ойи биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 18-23 даража бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даражагача ўзгариб туради.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.
LiveБарчаси