Ўзбекистонда апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Local

image

Жорий йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даражагача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража атрофида бўлади.

Ушбу даврда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Текислик ҳудудларда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 2-3 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Апрель ойи биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 18-23 даража бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends