Ўзбекистонда “Аллергик паспорт” жорий этилади
Жамият
−
23 Февраль 2020
7522Ўзбекистонда "Аллергик паспорт" жорий этилиши кутилмоқда. Мазкур масала Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев ва Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.
Учрашув давомида тиббий таълимга инновацияларни жорий қилиш ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, Давлат дастурларига оид илмий лойиҳалар базасини шакллантириш ҳамда грант лойиҳалари сифатини ошириш бўйича семинарлар ташкил қилиш, халқаро илмий базалар (Springer, Clinical Key) платформаларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш борасида қилиниши керак ишлар белгилаб олинди.
Мутасаддилар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан “Аллергик паспорт” жорий қилиш ва бериш тартибини муҳокама қилди.
Шу билан бирга аҳоли саломатлигини бирламчи профилактика қилиш бўйича мақсадли чораларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш, ордер бериш тизими ва касаллик тарихидан кўчирмалар бериш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, мажбурий тиббий суғурта тизимини республикада кенг жорий қилиш бўйича ҳам фикрлар алмашилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15