Ўзбекистонда Аи-80 бензинининг нархи тушди

Жамият 21091
image
-

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин нархи бироз пасайди. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган ҳафтада биржа савдоларига 26 991 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва улардан 11 504,8 тоннаси, яъни 42,6 фоизи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 30 харидор иштирок этган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6251 минг сўмдан 6128 сўмгача ёки 2  фоизга пасайган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 215,5 минг сўмни, АИ-91 – 7 628,7 минг сўмни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1149
Рейтинг: 3
t
×