Ўзбекистонда адвокатлар сони Қозоғистондан икки, Германиядан эса ўн баробар кам – Давлетов

Local

image

Ўзбекистонда адвокатлар сони Қозоғистондан икки, Германиядан эса ўн баробар кам. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.

“Ҳозирда Республика бўйича қарийб 4 200 яқин адвокат фаолият юритмоқда. Статистикага назар соладиган бўлсак, ҳар 8 500 нафар фуқарога битта адвокат тўғри келмоқда. Таққослаш учун, Қозоғистонда 3 900 фуқарога битта адвокат тўғри келади. 

Бу шуни англатадики, Ўзбекистонда аҳоли сонига нисбатан адвокатлар сони икки бараварга кам. 

Агар Германия билан солиштирсак, у ерда ўртача 500 нафар фуқарога 1 адвокат тўғри келади. Бизга қараганда 10 бараварга кўп”, дейди Адлия вазири.

Маълум қилинишича, ҳозирда Ўзбекистонда фаолият юритаётган адвокатларнинг 60 фоизи 50 ёшдан ошган, 30 ёшгача бўлган адвокатлар сони эса атиги 40 нафарни ташкил қилади.


Tags

Rate Count

56

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends