Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ илк бор 1900 доллардан ошди
Жамият
−
27 Январь 2022
80872021 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 734,6 трлн сўмни ёки 69 млрд долларни ташкил этди. Жон бошига ЯИМ 21 млн сўмни ёки 1983 доллардан иборат бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида кўрсатиб ўтилган.
Таъкидлаш керакки, жон бошига 1983 долларлик ЯИМ мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Номиналда ЯИМ қарийб 22 фоизга ўсган, ЯИМнинг реал ўсиши 7,4 фоиздан иборат бўлган.
2021 йилда ЯИМнинг 7,4 фоизлик ўсишига энг катта улушни Хизматлар (3,3 фоиз) ва Саноат (2,2 фоиз) қўшган.
Иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров расмий инфляция ва ЯИМ дефляторидаги тафовутга эътибор қаратган.
“Қизиқ тарафи, расмий инфляция 9,98%ни ташкил этган ҳолда ЯИМ дефлятори 13,6%дан иборат бўлган. 2020 йилда расмий инфляция 11,1% ташкил этган ҳолда ЯИМ дефлятори 11,6% атрофида бўлган (Инфляция ва ЯИМ дефлятори, қоида тариқасида, маълум бир лаг билан бир-бирига яқинроқ даражаларда акс этади)”, дейди иқтисодчи.
Қайд этилишича, энг юқори дефлятор индекси қурилишда кузатилган - 14,2% (6-9 ойлик фарқ билан бу уй-жойлар ва бизнес мулклар нархида акс этади). Энг паст индекс Ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа соҳасида - 6,5%.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь