Ўзбекистонда 9 май куни ҳарбий парад ўтказиладими? Мудофаа вазирлиги изоҳ берди

Жамият

image

Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳарбий парадлар ўтказилмайди. Бу ҳақда бугун, 25 апрель куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлигининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ойбек Мамадалиев маълум қилди.

Анжуман давомида журналистлар 9 май арафасида Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий парадлар ўтказиш режалаштирилган ёки йўқлиги тўғрисида савол берди. 

“Олдин ҳам парад бўлмаган. Ўтган йили ҳам, ундан олдинги йиллар ҳам бўлмаган бу нарса. Ҳарбий парад бўлиши масаласида ҳеч қандай маълумот йўқ”, дея таъкидлади Ойбек Мамадалиев.

Вазирлик масъулининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 9 май “Ғалаба куни” эмас, “Хотира ва қадрлаш куни” этиб белгиланган. 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрамлар нафақат Мудофаа вазирлигида, балки бутун республикада давом этмоқда. Айнан қарияларни қадрлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида бутун мамлакатда тадбирлар бошлаб юборилган.

Маълумот учун, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мамлакатда 9 май куни ҳарбий парад ўтказилмаслигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

749

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг