Ўзбекистонда 800 минг киши гриппга қарши эмланади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу вакцина кимларга ва қачон эмланишини билиш мақсадида QALAMPIR.UZ Санитария ва эпидимиология хизмати бош мутахассиси Дилором Турсунова билан боғланди. Унинг сўзларига кўра, ушбу вакцина билан фуқароларни эмлаш сентябрь ойидан бошланади.

“Ҳозирда ушбу вакцинани олиб келиш бўйича тендерда ютган компания импорт ишлари билан шуғулланмоқда. Бу вакцина август ойининг охири ва сентябрь ойининг бошларида олиб келинади ва ноябрь ойигача аҳоли эмланади. Мазкур вакцина билан эмланадиган беморларнинг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади. Эмлаш ишлари тўлиқ бепул амалга оширилади”, деди Дилором Турсунова.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ушбу вакцина олиб келингандан сўнг биринчи навбатда:

•  сурункали касаллиги бор беморлар;

•  60 ёшдан ошган беморлар;

•  ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар;

•  меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;

•  қариялар уйида яшовчилар бепул тарзда эмланади.

Вакцина билан эмланган беморларнинг организмида грипп вирусига қарши иммунитет пайдо бўлади. Ушбу вакцина билан эмланган организмда грипп ва коронавирус касаллиги енгил даражада ўтади. 

Маълум қилинишича, грипп вирусига қарши вакцина 800 минг дозада олиб келиниши кутилмоқда. Эмланиш истагида бўлган фуқаролар эса хусусий клинакаларга мурожааат қилишлари мумкин.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

428

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг