Ўзбекистонда 63 компаниянинг давлат улуши сотилиб, 295 та субъект тугатилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 сентябрдаги 800-сон қарорига мувофиқ 63 та жамиятдаги давлат акциялари (улуши) пакети устувор ҳуқуқлар қўлланмаган ҳолда оммавий савдоларга қўйилади. Мазкур ҳолатда уларнинг бошланғич баҳоси қуйидагиларга тенг бўлади:

• ушбу компанияларнинг соф активлари улушига мутаносиб равишда;

• номинал қийматга – соф активлар миқдори уларнинг устав капитали миқдоридан кам бўлса. 

Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган 295 та субъектга нисбатан тугатиш ёки банкротлик жараёнлари қўзғатилади. Улар орасида 3,05фоиздан 100 фоизгача давлат иштирокига эга 51 та масъулияти чекланган жамият (тугатиш ёки банкротлик жараёнида аниқлаштирилади) ва республика бўйича турли идоравий бўйсунувдаги 244 та давлат унитар корхонаси бор. 

Тегишли рўйхатларни ҳужжатга иловадан топиш мумкин. 1 ноябрга қадар вазирлик, идоралар ва ҳудудлар ҳокимиятлари ушбу рўйхатларда идоравий бўйсунувидаги давлат корхоналари бор-йўқлигини текшириш учун қўшимча инвентаризация ўтказадилар ва рўйхатларга киритилган корхоналар тугатилади. 

Ҳужжат 24.09.2019 йилдан кучга кирди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

устав капитали давлат улуши

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг