Ўзбекистонда 500 тага яқин эскирган ва аҳамиятини йўқотган ҳужжат бекор қилинди
Жамият
−
06 Май 2021
4857Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фармонга биноан, қонунчилик базасини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида яна 500 тага яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди.
Маълумот учун, Адлия вазирлигининг ташаббуси билан жами 3 мингга яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинган бўлиб, бу амалдаги ҳуқуқий базанинг қарийб 10 фоизини ташкил етади.
Қайд этилишича, қонунчиликни сон жиҳатдан тизимлаштириш эндиликда сифат жиҳатдан яхшиланмоқда. Ҳақиқатан ҳам ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлардан қонунчиликни “тозалаш”дан кейин навбат ҳужжатлар мазмунини яхшилашга келган.
LiveБарчаси