Ўзбекистонда 5 та янги авиакомпания ташкил этилади

Жамият 4324
image

2020 йилда Ўзбекистонга келадиган туристлар сонини 7,5 миллионга етказиш кўзда тутилган. Бунинг учун 5 та янги авиакомпания ташкил этиш белгиланган. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.

Мазкур вазифа учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар масъул этиб белгиланган. Муддат 2020 йилнинг 1 апрелигача.

Чора-тадбирлар дастурида:

•    фуқароларига визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар сонини янада кўпайтириш;

•    мамлакатда фуқаро авиаташишларини амалга оширувчи камида 5 та янги резидент авиакомпаниялар ташкил этиш;

•    янги авиарейслар очиш ва қатновлар даврийлигини ошириш аосида мавжуд авиақатновлар сонини қўшимча 2,8 мингтага кўпайтириш;

•    IATA (Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси) “Summer-2021” ёзги мавсум бошлангунча “Очиқ осмон” режими татбиқ этилган мамлакатнинг халқаро аэропортларининг ҳар бирида янги 10 та халқаро авиарейсни йўлга қўйиш;

•    авиарейслар сонини ошириш мақсадида мақсадли мамлакатларда жадал маркетинг кампаниясини олиб бориш;

•    туризм соҳасида нуфузли халқаро рейтингларда, хусусан Бутунжаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel & Tourism Council) рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш;

•    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг, жумладан хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда хорижий дипломатик ваколатхоналарда элчининг биринчи ўринбосари мақомига тенглаштирилган вакилларини тайинлаш механизмини жорий қилиш назарда тутилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 3.1
t
×