Ўзбекистонда пневмониядан 60 киши вафот этди
Жамият
−
28 Июль 2021 11515 1 дақиқа
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 июлидан Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари билан бир қаторда, пневмонияга чалинган беморлар статистикаси ҳам юритила бошланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, статистика юритиш бошлангандан бери мамлакатда 60 киши пневмониядан вафот этган.
Ўзбекистонда пневмонияга чалинганлар сони эса 8723 нафарга етди. Беморларнинг 2770 нафари соғайиб чиққан.
Пневмонияга энг кўп чалиниш ҳолати Тошкент шаҳрида (3240 та) кузатилган. Пойтахтдан кейинги ўринда Тошкент (1288) ва Жиззах (933) вилоятлари бормоқда.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь