Ўзбекистонда 318 та мактаб қўлбола печлар орқали иситилмоқда
Жамият
−
18 Январь 2021
3940Ўзбекистонда 162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Унга кўра, Республика бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернати қуйидаги ёқилғи манбалари орқали иситилмоқда:
- 3310 таси – табиий газ;
- 23 таси – суюқ ёқилғи;
- 6671 таси – кўмир (брикет);
- 4 таси – электр токи.
Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:
- 1036 та мактаб – марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
- 8810 таси – локал иситиш тармоғи орқали;
- 162 таси – қўлбола (буржуй) печлар орқали.
“Жами 1 196 та мактаб филиалининг 118 таси – табиий газ, 1 таси – суюқ печ ёқилғиси, 1 062 таси – кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси – электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади”, дейди Лайло Рустамова.
Таъкидланишича, қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига, ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган.
LiveБарчаси