Ўзбекистонда 3 та ҚФЭС қуришга 15 та хориж компанияси даъвогар бўлди
Жамият
−
30 Ноябрь 2021
4885Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига 3 та қуёш фотоэлектр станцияларини (ҚФЭС) қуриш бўйича мустақил электр энергияси ишлаб чиқарувчилар (инвесторлар – ишлаб чиқарувчилар) учун тендернинг биринчи босқичи (Таклифлар сўрови – RFQ) бошланиши ҳақидаги эълонга жавобан халқаро компаниялардан 15 та аризалар келиб тушди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Лойиҳа Халқаро молия корпорацияси кўмагида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган учта қуёш фотоэлектр станциясини қуришни назарда тутади.
“Тендер жараёни энг юқори халқаро стандартлар ҳамда очиқлик ва ошкоралик талабларига мос келади. Тендерда иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчасига бепул кириш учун очиқ киришда малака сўрови тақдим этилди.
Тендер комиссияси тендер иштирокчиларидан таклифларни олгандан сўнг, қабул қилинган таклифларнинг тўлиқлиги ва изчиллигини баҳолаш учун юборилади, шундан сўнг малакали иштирокчиларнинг “қисқа рўйхати” эълон қилинади, улар кейинчалик тендернинг иккинчи босқичига (Таклифлар сўрови – RFQ) қўйилади”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь