Ўзбекистонда 249 бемор соғайди
Жамият
−
08 Июль 2020
5606Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди. Бугун, 8 июль куни яна 249 бемор коронавирусдан соғайди.
Шу соатларда пойтахтдаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 22 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 49 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 2 нафар, 1-сон Республика клиник шифохонасида 84 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 1 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, жами 172 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 77 нафар бемор соғайганди.
Шу тариқа шифокорларнинг фидойилиги сабаб бугун 249 нафар инсон коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 3 июль куни қайд этилган бўлиб, 217 нафар бемор тузалганди.
Шундай қилиб, айни вақтда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 7060 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь