Ўзбекистонда 2022 йилда судланган вояга етмаганлар сони очиқланди

Жамият

image

2022 йилда 2116 нафар вояга етмаган шахс судланган бўлиб,  шундан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар сони 389 тани, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони эса 510 тани ташкил қилади.

Бу ҳақда кеча, 25 сентябр куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.

Мажлисда “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинган.

Қонун билан ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган ўта оғир бўлмаган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

Қонунда вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклашнинг ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилиши назарда тутилмоқда.

Мамлакатда 2021 йилда 1472 нафар вояга етмаган шахс судланган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2116 нафарга етган. Ўтган 2022 йилда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 389 та, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони эса 510 тани ташкил қилган.

Мажлис кун тартибидаги масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

суд Ўзбекистон жиноятлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг