Ўзбекистонда 2021 йилда қанча оила бузилгани маълум бўлди
Жамият
−
20 Январь 2022
4830Ўзбекистонда 2021 йил 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, 2021 йилда энг кўп никоҳдан ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида (5,6 мингта) ва Фарғона вилоятида (4,3 мингта) қайд этилган.
Қайд этилишича, ҳар 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (2,0 промилле) ва Сирдарё вилоятида (1,6 промилле) кузатилган.
2021 йилда ҳудудлар кесимида қайд этилган ажралишлар сони:
• Қорақалпоғистон – 1442 та
• Андижон вилояти – 3931 та;
• Бухоро вилояти – 2080 та;
• Жиззах вилояти – 1279 та;
• Қашқадарё вилояти – 2867 та;
• Навоий вилояти – 1224 та;
• Наманган вилояти – 3153 та;
• Самарқанд вилояти – 4149 та;
• Сурхондарё вилояти – 2264 та;
• Сирдарё вилояти – 1411 та;
• Тошкент вилояти – 4067 та;
• Фарғона вилояти – 4285 та;
• Хоразм вилояти – 1504 та;
• Тошкент шаҳри – 5571 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
LiveБарчаси