Ўзбекистонда 2020 йил қидирувга берилганларнинг 75 фоизи ушланмагани маълум қилинди

Жамият

image

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Унда сенаторлар томонидан, прокуратура органларининг амалга оширган ижобий ишлари билан бир қаторда фаолиятнинг айрим йўналишларида назоратни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Сенат Ахборот хизмати хабарига кўра, Республика бўйича рўйхатга олинган жами 62 081 та жиноятнинг 41 087 таси ёки 66 фоизи олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар тоифасига киради.

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни бартараф этиш бўйича камчиликларга барҳам берилмаган.

“Мамлакатимизда репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги камчиликлар оқибатида ўтган йилга нисбатан гўдаклар ўлими 428 тага (6 432-6 860), оналар ўлими 10 тага (145-155) ошган”, дейилади хабарда.

Оғир молиявий аҳволга тушган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликлар мавжуд.

Қайд этилишича, бу ҳолатлар ушбу йўналишда назоратни янада кучайтиришни, аниқланган ҳар бир қонун бузилиши ҳолатига нисбатан қатъий ва таъсирчан чоралар кўришни тақозо этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг