Ўзбекистонда 200 000 сўмлик банкнота чиқариш режалаштирилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда 200 000 сўмлик банкнотилар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов матбуот анжуманида маълум қилди.

“Пул-кредит муомаласини ташкил қилишда маълум бир қонуниятлар бор. Бу қонуниятларга кўра, мамлакатда шаклланган ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб, банкларнинг банкноти структураси белгиланади. Келгусида 200 000 сўмлик банкнотани чиқаришни ҳам режалаштирганмиз. Шу билан биргаликда муомаладаги нақд пулни оптималлаштириш жараёнини амалга оширмоқдамиз”, деди Марказий банк раиси.

Мамаризо Нурмуротовнинг сўзларига кўра, 2017 йилда дастлаб 50 000 сўмлик банкнота чиқарилган муомаладаги нақд пуллар жон бошига 489 тага тўғри келган. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 2 баравардан кўпроқ камайган ва 200 дан ортиқроқни ташкил қиляпти.

"Мақсадими, банкноталарни таркибини ўзгартириб бориб, нақд пулни одамлар учун қулай тўлов воситасига айлантириш. 2024 йилга бориб, 200 000 сўмлик банкнота чиқариш режалаштирилган", дейди Нурмуротов.

У шунингдек, 1 000 сўмлик танга ҳам чиқарилиши режада борлигини очиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг