Ўзбекистонда 1100 дан ортиқ одамда коронавирус ва пневмония аниқланди

Жамият

−

image

Жорий йилнинг 19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120631 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 658 кишида коронавирус ва 465 кишида пневмония аниқланди. 4 нафар бемор эса вафот этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 17 нафари Андижон вилоятида,
  • 14 нафари Бухоро вилоятида,
  • 67 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 38 нафари Наманган вилоятида,
  • 63 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 23 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 62 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 54 нафари Фарғона вилоятида,
  • 18 нафари Хоразм вилоятида,
  • 65 нафари Тошкент вилоятида,
  • 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
  • Андижон вилоятида 57 нафар,
  • Бухоро вилоятида 43 нафар,
  • Жиззах вилоятида 50 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
  • Навоий вилоятида 29 нафар,
  • Наманган вилоятида 40 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 94 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 71 нафар,
  • Фарғона вилоятида 50 нафар,
  • Хоразм вилоятида 34 нафар,
  • Тошкент вилоятида 53 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 115514 (+649) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг