Ўзбекистонда ҳаво даражаси қачон пасайиши маълум бўлди
Жамият
−
23 Июль 2019
21577Ўзбекистонда аномал жазирама иссиқдан сўнг ва ниҳоят ҳаво даражаси пасаяди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) хабар бермоқда.
Яъни яқин кунларда ҳарорат кундуз куни 32 даража иссиқ, кечаси эса +18 даража илиқни ташкил этади.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчиликсиз кечади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда булутли об-ҳаво кузатилиб, ёғингарчилик содир бўлмайди, ҳаво ҳарорати +36 даражага кўтарилиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди, плюс 37 даража иссиқ бўлади. Ғарбдан эсувчи шамол тезлиги сониясига 7-12 метрни ташкил этади ва 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати +40 даража кўтарилиши мумкин. 26-28 июль кунлари кечаси 20, 25 даража, кундузи 33 ёки 38 даража иссиқ кузатилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +36 даража иссиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида 27 даража иссиқ бўлади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда аномал жазирама икки ҳафтадан буён давом этмоқда ва ҳатто янги рекордларни ўрнатди. Аввалроқ июль ойи Ўзбекистон тарихида метеокузатувлар бўйича энг иссиқ ой бўлиши ҳақида айтилган эди.
LiveБарчаси