Ўзбекистонда ҳаво бирдан исиши кутиляпти

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда жорий ҳафтада ҳаво бирдан исиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий,  Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузи ҳаво 0-3 даража илиқгача исийди, фақат баъзи жойларда бироз манфий ҳарорат сақланиб туради. 

Эртанги кундан бошлаб антициклон таъсири аста-секин кучсизлашади. Совуқ ҳаво массаси нисбатан илиқ ҳаво билан ўрн алмашади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб кечалари совуқ 0 даражагача кучсизлашади, кундуз кунлари эса ҳаво 7-10 даража илиқгача, баъзи жойларда 14 даража илиқгача исийди. Бу ҳароратнинг ўртача кўп йиллик қийматларига яқиндир. 

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда. 

12-14 декабрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

4930

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг