Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

26-27 сентябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари +10...+13 гача, кундуз кунлари +22...+25 гача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

743

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг