Ўзбекистонда ҳарорат -2 даражагача пасаяди
Бу қизиқ
−
20 Октябрь 2021
4282221-22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.
Ҳаво ҳарорати +10...+13 даражага, 21 октябрда кундуз куни +8...+13 даражага, 22 октябрда кечаси -2...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда.
21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
LiveБарчаси