Ўзбекистонда ҳар 100 кишининг нечтаси мобил алоқа билан таъминлангани маълум бўлди
Жамият
−
13 Июнь 2021
201782021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн. 953,5 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ёки 2 млн 636,8 мингтага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Шу жумладан, аҳолида 24 млн 795,4 мингта абонентни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ёки 1 млн. 424,1 мингтага ошган.
Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.
Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони:
2019 йил 1 апрель
- жами: 21 960,2 минг
- аҳолида: 21 331,2 минг
- 2020 йил 1 апрель
- жами: 24 316,7 минг
- аҳолида: 23 371,3 минг
- 2021 йил 1 апрель
- жами: 26 953,5 минг
- аҳолида: 24 795,4 минг