Ўзбекистонда ҳам Spark ишлаб чиқариш тўхтатиляптими? UzAuto Motors жавоб берди

Технология

image

Ижтимоий тармоқларда General Motors 2022 йилнинг август ойидан Chevrolet Spark автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, Spark автомобилини ишлаб чиқариш аллақачон тўхтагани ҳақидаги гап-сўзлар ҳам урчий бошлади. 

Юқоридаги гапларга UzAuto Motors муносабат билдириб, бу миш-мишлар Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш режасига таалуқли эмаслигини расман маълум қилди. 

“Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонда Tracker автомобили ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Chevrolet Spark автомобили ишлаб чиқарилишининг тўхтатилиши режалаштирилмаган. 

Ҳурматли истеъмолчилар, турли хил миш-мишларга берилмасликни ва фақат ишончли ахборот каналларига ишонишингизни сўраймиз”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Американинг General Motors компанияси Spark русумли автомобилларни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берган. 

Қайд этилишича, General Motors ўтган йилда ушбу моделнинг сотуви кескин пасайиб кетганини ва шу сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилган. 

Маълум бўлишича, Spark русумли автомобиль жорий йилдан бошлаб ишлаб чиқарилмайди. 

Хабарда таъкидланишича, General Motors Spark ўрнига Trax русумли автомобиль ишлаб чиқаради.

Маълумот учун, 2021 йилда Ўзбекистонда 9 915 дона Spark автомобили ишлаб чиқарилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1077

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг