Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли ўтиши кутилмоқда

Жамият

image

Республикада ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Эртага, 31 январь куни республика ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилади.

1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади. Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февраль кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир бўлади. Шунингдек, 1-2 февралда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), кучли бўлади.

“31 январь ва 1-2 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин”, дейилади хабарда.

Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёрида бўлади ва кечалари 1даража совуқ -4 даража илиқни, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтда эртага, 31 январь куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади. Шу билан бирга, Тошкентда 1-2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир илиқ ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг