Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди
Бу қизиқ
−
12 Апрель 2021
17756Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ушбу ҳаво массаси натижасида фақат Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13 апрель куни Сурхондарё вилоятида момақалдироқ билан бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража, кундуз кунлари 17-22 даража илиқни ташкил этади.
14 апрель куни республиканинг марказий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ атрофида бўлади.
Ҳафта иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9-14 даража илиқ, кундуз куни 22-27 даража иссиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
LiveБарчаси